
Олмаота шаҳрида террористик хавфнинг энг юқори, яъни «қизил» даража эълон қилинди, аҳолига тегишли ахборотдан иборат SMS-билдиришномалар келмоқда. Бу ҳақда "РИА Новости"га асосланиб "Кун" хабар бермоқда.
Бундан олдинги хабарларда номаълум шахслар ҳужуми оқибатида 2 полициячи ҳалок бўлгани ва бир неча киши жароҳатлангани, шунингдек, ҳужум қилувчилардан бири ўлдирилиб, яна бири қўлга олингани маълум қилинганди.
Айни вақтда шаҳарда режали аксилтеррор амалиёт ўтказилмоқда.
Отишма маҳаллий вақт билан 11−11:30 атрофида маҳаллий ИИБ яқинида юз берган.
Қайд этилишича, полиция биносига бир неча қуролланган шахс ҳужум уюштирган.
Охирги маълумотларга кўра, ҳужум қилганлардан бири қўлга туширилган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳужум қилувчилардан яна бири ўлдирилган.
Маълумот учун, «қизил» даража бир нечта ҳолатларда эълон қилинади — содир бўлган теракт ҳақида ёки такрорий ҳужумлар тайёрланаётгани ҳақида маълумот бўлса. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар