date
views 146

Покистон ўз ҳудудидаги терактларга Ҳиндистон алоқадорлигини гумон қилмоқда

Покистон ўз ҳудудидаги терактларга Ҳиндистон алоқадорлигини гумон қилмоқда

Фото: Асим Ахмед

Ҳиндистон разведка хизмати RAW 29 сентябр куни Покистоннинг Балужистон ва Хайбар-Пахтунхва провинцияларида содир этилган терактларга алоқадор бўлиши мумкин. Бу ҳақда Покистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сарафроз Бугтийга маълум қилди.

«Балужистондаги барча йирик можаролар RAW ва Покистондаги вазиятни беқарорлаштиришга интилаётган кучлар билан боғлиқ (...) RAW худкушлик ҳужумини амалга оширган шахс билан алоқадор», деди Бугтий матбуот анжуманида.

У, шунингдек, Покистонда фаолият юритаётган жангари гуруҳларни нишонга олишга ва уларнинг қароргоҳларини йўқ қилишга ваъда берди.

28 сентябр куни Балужистондаги масжид яқинида содир этилган терактда камида 60 киши ҳалок бўлган эди. Портлаш Мастунг шаҳрида, аҳоли Мавлуд байрамини нишонлаш учун масжидга йиғилаётган вақтда содир бўлган. Ҳужумни худкуш-террорчи амалга оширгани тахмин қилинмоқда.

29 сентябр куни мамлакат шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятидаги Хангу шаҳридаги полиция бўлимига қарашли масжидда яна бир портлаш содир бўлди. Оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган.

Балужистон ва Хайбар-Пахтунхвадаги ҳужумлар учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.

Сентябр бошида худди шу ҳудуддаги портлаш оқибатида 11 га яқин киши жароҳатланган эди.

2018 йил июл ойида Мастунгдаги портлаш оқибатида 130 га яқин одам, жумладан, сиёсатчи Навабзода Сирож Райсоний ҳалок бўлган ва 200 дан ортиқ киши жароҳатланган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистон ўз ҳудудидаги терактларга Ҳиндистон алоқадорлигини гумон қилмоқда