date
views 342

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ёрдамни назарда тутмайдиган бюджет лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ёрдамни назарда тутмайдиган бюджет лойиҳасини маъқуллади
Фото: Getty Images

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ҳукуматнинг Украинага пул ажратишни назарда тутмайдиган 45 кунлик молиялаштириш лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Вакиллар палатаси аъзоси, республикачи Патрик МакҲенри сўзларига таяниб, Washington Post (WP) хабар берди.

Ҳужжат Сенат томонидан тасдиқланганидан кейин кучга киради. Агар парламентарийлар 1 октябр ярим тунгача (Тошкент вақти билан 9:00) келишувга эриша олмаса, АҚШ ҳукумати иши қисман тўхтатилади.

Вакиллар палатасининг 335 аъзоси молиялаштириш лойиҳасини ёқлаб, 209 нафари қарши овоз берган. Тасдиқланган лойиҳа, хусусан, табиий офат оқибатларини бартараф этиш, сув тошқинидан суғурта қилиш федерал дастури ва Федерал фуқаролик авиация бошқармаси (FAA) фаолиятини қайта тиклашга сарфланадиган маблағларни ўз ичига олади.

30 сентябр куни эрта тонгда республикачи Том Коул вакиллар палатасига Украинага ёрдамни назарда тутмайдиган, ҳукуматни молиялаштириш тўғрисидаги 45 кунлик қонун лойиҳаси киритилганини маълум қилди.

Вакиллар палатасидан фарқли ўлароқ демократлар кўпчилигига эга бўлган Сенат Украинага 6,15 миллиард доллар ёрдам кўрсатишни ўз ичига оладиган ҳукуматни молиялаштириш резолюциясини кўриб чиқмоқда. Юқори палатадаги озчиликлар етакчиси Митч МакКоннеллнинг айтишича, Сенатдаги республикачилар демократлар ташаббусига тўсқинлик қилади.

Оқ уй ва республикачилар ҳукумат ишининг эҳтимолий тўхтаб қолишида бир-бирини айбламоқда. АҚШ президенти Жозеф Байденнинг фикрича, унинг оқибатлари мамлакат учун ҳалокатли бўлиши мумкин. Украинага ёрдам кўрсатиш - томонлар келишувга эриша олмаётган баҳсли мавзулардан бири. Оқ уй ушбу мақсадлар учун 24 миллиард доллар ажратишни таклиф қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ёрдамни назарда тутмайдиган бюджет лойиҳасини маъқуллади