date
views 378

Украинада деярли 10 минг гектар ер миналардан тозаланди

Украинада деярли 10 минг гектар ер миналардан тозаланди

Кенг кўламли уруш бошланганидан бери Украина Қуролли кучлари миналардан тозалаш гуруҳлари 9992 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги эрларини портловчи объектлардан тозалади. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош штаби маълум қилди.

Уруш бошланганидан бери сапёрлар 120 мингдан ортиқ портловчи моддалар топиб, зарарсизлантирган.

Маълум қилинишича, биргина ўтган ҳафтанинг ўзида украиналик сапёрлар томонидан 860 гектарга яқин майдон миналардан тозаланган. Мазкур жараёнда 3168 та портловчи қурилма зарарсизлантирилган.

Расмий Киевнинг хабар беришича, миналардан тозалашнинг умумий қиймати камида 400 миллион долларни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада деярли 10 минг гектар ер миналардан тозаланди