date
views 176

Эрондаги Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган шахс ўлим жазосига ҳукм қилинди

Эрондаги Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган шахс ўлим жазосига ҳукм қилинди

Фото: Reuters

Эрон суди 2023 йил январ ойида Озарбойжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум уюштирган жиноятчини ўлим жазосига ҳукм қилди.

Ҳукм Эрон фуқароси Ёсин Ҳусайнзодага нисбатан чиқарилди.

Озарбойжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум 27 январ куни содир бўлди. Дипломатик миссия биносига икки киши кириб келди, улардан бири эшикни очди, шундан сўнг автомат кўтарган одам ичкарига югуриб кириб, ўқ отишни бошлади. Оқибатда бир киши — дипломатик миссия хавфсизлик хизмати раҳбари Ўрхон Аскеров ҳалок бўлди. Икки қўриқчи яраланди.

Ҳужум қилган шахс полиция томонидан қўлга олинди. Суриштирув чоғида у бундай қилмишини шахсий ва оилавий муаммолар билан изоҳлади. Озарбойжон президенти Илҳом Алиев воқеани теракт деб атаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрондаги Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган шахс ўлим жазосига ҳукм қилинди