Россиянинг учувчисиз қурилмалари Украина Қуролли кучлари (УҚК) мерганлари позицияларини самарали ошкор қилмоқда. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси украиналик ҳарбийларга таянган ҳолда ёзмоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, Россия дронлари ва тепловизорлари украиналик мерганлар жуда яхши ниқобланиб олганига қарамай, уларнинг танаси ҳароратини “сезади”.
“Чанг, тутун баъзида сониясига 2700 фут (қарийб 823 м) тезлик билан учаётган ўқнинг чақнашини ҳам осон сезиб қолиш мумкин”, - дейилган хабарда.
Бундан ташқари, УҚК аскарлари Россия мерганларининг моҳирлигига тан беришган.
Россия ДронлариУкраина Қуролли КучлариМерганлар ПозициялариТепловизорларҲарбий ХабарларМоҳирлик Тан Олиш Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар