Украина Қуролли Кучлари жанг майдонида мағлуб бўлганлиги сабабли Россия билан тинчлик шартномаси шартлари Украина учун анча ёмон бўлади. Бу ҳақда иқтисодчи Жеффри Сакс маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Аввалдан муҳокама қилинган тинчлик шартномасини тузиш вақти келди. Унинг шартлари, албатта, Россиянинг жанг майдонидаги муваффақиятлари туфайли ёмонлашди, аммо биз бу можарони - музокаралар столида тугатишимиз керак. Аммо бундай эмас: биринчи навбатда 24 миллиардлик ёрдам пакети, кейин бошқаси. Бунинг учун яна қанча украиналиклар ўлиши керак?”, — деб сўради эксперт.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар