date

Туркия осмонида назорат парвозлари амалга оширилади

Туркия осмонида назорат парвозлари амалга оширилади

Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат осмонида патруль парвозларини ўтказишга кўрсатма берди, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги. Мазкур назорат парвозларни F-16 қирувчи самолётлари орқали Туркиянинг барча ҳудуди бўйлаб амалга оширади.

Қайд этилишича, парвозлар ҳаво кенгликлари назоратини таъминлаш ва хавфсизлик чораларига риоя этиш мақсадида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия қуролли кучлари таркибидаги бир гуруҳ исёнчилар, 16 июлга ўтар кечаси давлат тўнтаришини амалга оширишга уринишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия осмонида назорат парвозлари амалга оширилади