date

Уммонда ўзбекистонлик қизларни фоҳишаликка мажбурлаб келган шахс Тошкентга олиб келинди

Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси

Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан одам савдоси жиноятида гумон қилинаётган аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Уммон султонлиги томонидан одам савдоси жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларига топширилган.

Қидирилаётган шахс 2022 йилда бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммонда яхши маошли иш ва гўзал ҳаётни ваъда қилиб, қизларни чет элга олиб кетган ва у ерда шериклари билан жабрланувчиларнинг паспортларини олиб қўйиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган.

Жиноятчини қўлга олиш ва Ўзбекистонга экстрадициясини таъминлаш Тошкент ва Маскат Интерпол Миллий маркази бюролари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик ва тезкор-ахборот алмашинуви туфайли амалга оширилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Уммонда ўзбекистонлик қизларни фоҳишаликка мажбурлаб келган шахс Тошкентга олиб келинди