date
views 280

Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига етиб борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифнинг биринчи манзили — Қозон шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Россия ҳукумати раисининг ўринбосари — саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон раиси Рустам Минниханов кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Қозонда қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Эртага, 6-октябр куни, Москвада бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувда икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон—Россия муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2022 йил 7-октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий саммити тадбирларида иштирок этганди. 

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига етиб борди