date
views 868

Дунёдаги энг қиммат атир қанча туради ва қаерда сақланади?

Фото: “Яндекс.ру”

“Энг қиммат” деб баҳоланадиган буюмларнинг қандай кўринишда эканлигини кўриш ҳар доим қизиқ бўлган. Масалан, дунёдаги энг қиммат атир ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Қуйида шу ҳақдаги маълумотларни тақдим этамиз.

Nabeel Perfumes бренди томонидан ишлаб чиқарилган Shumukh ҳозирда дунёдаги энг қиммат атир ҳисобланади. “Shumukh” сўзи араб тилидан таржима қилинганда “энг яхшисига лойиқ” деган маънони англатади.

Фото: Peopletalk

Атир сақланадиган уч литрли идиш 3571 дона олмос, улкан марваридлар ва олтин фигуралар билан безатилган мурано ойнасидан қилинган. Бутун структура беш килограмм соф кумушдан иборат. Ушбу атирнинг нархи 1,3 миллион долларни ташкил қилади.

Фото: Peopletalk

Айтганча, Shumukh косметика ва парфюмерия оламидаги ягона қимматбаҳо буюм эмас. Масалан, энг қимматбаҳо лаб бўёғи ва туш H.Couture Beauty бренди ишлаб чиқарган тўплам ҳисобланади. Бу макияж воситалари дуэти 14 миллион доллар туради.

Фото: Peopletalk

Гап шундаки, лаб бўёғи трубкаси 18 каратли олтиндан ясалган ва мингдан ортиқ пушти олмос билан безатилган. Туш идиши эса 2500 та кўк рангли олмос билан безатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг қиммат атир қанча туради ва қаерда сақланади?