Харков вилояти расмийларига кўра, пайшанба куни рус қўшинлари Купянск туманидаги кафе ва дўконга ракета ҳужуми уюштирган.
Ҳодиса жойида тинч аҳоли кўп эди, дея ёзади Харков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи ўзининг Телеграм-каналида.
«Ҳозирги маълумотларга кўра, вайроналар остидан 48 кишининг жасади топилган, улар орасида олти ёшли бола ҳам бор», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, олти жабрланувчи маълум, улар ичида бир нафар бола бор.
Фавқулодда хизматлар ҳалокат жойида ишлашда давом этмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳолатга муносабат билдириб, «Россия террорини зудлик билан тўхтатиш» лозимлигини айтган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар