date
views 181

Байден маъмурияти Мексика чегарасидаги «Трамп девори»ни узайтиради

Фото: Eric Thayer/Bloomberg
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 4 октябр куни мигрантларнинг мамлакатга ноқонуний кириб келишини олдини олиш учун Мексика билан чегарадаги мавжуд деворни узайтиришини маълум қилди.

Гап АҚШ президенти Доналд Трамп даврида Техас штатида қурила бошланган деворни яна 27,4 километрга узайтириш ҳақида кетмоқда, деб хабар берди Bloomberg.

Департамент хабарига кўра, «ҳозир мамлакатга ноқонуний киришнинг олдини олиш учун Қўшма Штатлар чегараси яқинида тўсиқлар ва йўллар қуришга жиддий ва шошилинч эҳтиёж бор». Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилда 245 мингдан ортиқ мигрант Мексика чегараси орқали Қўшма Штатларга ноқонуний киришга уринган.

Президент Жозеф Байден ўзининг 2020 йилги сайловолди кампанияси давомида мамлакатга кириш пунктларида чегара хавфсизлигига эътибор қаратишини айтган эди. Аммо Доналд Трампнинг чегара бўйлаб девор қуриш бўйича уринишларини масхара қилди ва уни самарасиз деб атади. «Агар у сайланса деворнинг бир фути ҳам қурилмайди», деган эди Байден.

Бироқ, ички хавфсизлик департаменти қайд этишича, деворни узайтириш мажбурий, чунки бунинг учун пул Конгресс томонидан 2019 йилда, яъни президент Трамп даврида ажратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден маъмурияти Мексика чегарасидаги «Трамп девори»ни узайтиради
-->