date
views 455

Германияда Ўзбекистондан ишчилар жалб қилиниши мумкин бўлган соҳалар айтилди

Германияда Ўзбекистондан ишчилар жалб қилиниши мумкин бўлган соҳалар айтилди

Фото: Дунё

Германиянинг Stimme нашри саҳифасида "Ўзбекистон: биринчи алоқалар ўрнатилди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Унда меҳнат миграцияси соҳасидаги Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги тафсилотлари қаламга олинган. Мақолада, хусусан, Ўзбекистон Меҳнат ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги делегациясининг Баден-Вюртемберг ва Хайлбронн-Гогенлоэ минтақасига ўзбекистонлик малакали ишчиларнинг Германиядаги кадрлар етишмовчилигини қай тариқа ҳал қила олишини ўрганиш мақсадидаги амалий сафари ҳақида сўз юритилган.

Нашрнинг ёзишича, мамлакат ишчилари жалб қилиниши мумкин бўлган соҳалар тиббий ёрдам ҳамда парваришлаш, қишлоқ хўжалиги ва узумчилик, экотуризм ва бошқалардан иборат.

Мақолада ишчиларга тил ўргатиш масаласи ҳам эътибордан четда қолмаган.

Stimme нашри хабар беришича, 2024 йил март ойида Ўзбекистон пойтахти - Тошкент шаҳрида Хайлбронн-Гогенлоэ минтақаси компаниялари учун ўқув ярмаркаси ўтказилиши режалаштирилган. "Ноябр ойида эса Ўзбекистонда ҳар бири 25 иштирокчидан иборат иккита тил курси бошланиши режалаштирилган", деб ёзади манба.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда Ўзбекистондан ишчилар жалб қилиниши мумкин бўлган соҳалар айтилди