
Черногориянинг Брезна шаҳрида дангасалик бўйича навбатдаги чемпионат якунланди. Дастлабки кунларда унда 21 киши қатнашди. Уч ҳафта ўтгач, фақат 7 нафари мусобақани давом эттирди, охирги куни эса — уч нафари.
Финалчилар 36 ёшли Гордана Филипович, шунингдек, 23 ёшли Филип Кнезевич ва Лидия Маркович – барчаси черногориялик. Улар 50 кун (1200 соат) ётишга муваффақ бўлишди.
Гордана биринчи таслим бўлди. Филипп ва Лидия бир вақтнинг ўзида ўрнидан турди, шундан сўнг йигит ўз дўстига ғолиб деб номланиш ҳуқуқини берди. У 1000 евро миқдоридаги пул мукофотини олди.
Бу йил дангасалар чемпионати 18 август куни 107 ёшдан ошган дарахт тагида бошланди. Кейин иштирокчилар уйга кўчиб ўтишди.
Чемпионат қоидаларига кўра, иштирокчиларга ўтириш ва туриш тақиқланади, лекин ҳар саккиз соатда бир марта 10 дақиқа давомида ҳожатхонага бориши мумкин. Ташкилотчилар томонидан «ялқовлар»га озиқ-овқат ва ичимликлар тақдим этилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!