Фото: Reuters
Исроил армияси жанубдаги Ғазо сектори билан чегарадаги аксарият аҳоли пунктлари назоратини тиклаганини маълум қилди. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар берди.
Бунгача Исроил қуролли кучлари мамлакат жанубида жойлашган Реим ҳарбий базасини ўз назоратига қайтарган эди.
7 октябр куни ҲАМАС Исроилга ракета ҳужумини уюштирди ва «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Шундан сўнг, Ғазо сектори билан чегарадаги бир неча аҳоли пунктлари жангарилар томонидан қўлга киритилди.
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир 7 октябр куни мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Исроил бош вазири Нетаняҳу мамлакат уруш ҳолатида эканини эълон қилди. Исроил Мудофаа армиясининг ҲАМАС аъзоларига қарши операцияси «Темир қиличлар» деб номланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар