Кеча, 7 октябр куни Афғонистон ғарбида 6,2 магнитудали кучли зилзила содир бўлди.
Ушбу зилзила 272 минг аҳолига эга Ҳирот шаҳридан 40 километр узоқликда содир бўлган. Эпицентр 10 километр чуқурликда жойлашган.
Қайд этилишича, кўплаб одамлар вайроналар остида қолмоқда. Аввалги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 500 кишига етгани айтилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Афғонистон ғарбида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 2 минг кишига етган, дея хабар бермоқда AFP «Толибон» вакилига таяниб.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар