date

Жо Байден Исроилга қўшимча ҳарбий ёрдам бериш бўйича қарор қабул қилди

Жо Байден Исроилга қўшимча ҳарбий ёрдам бериш бўйича қарор қабул қилди

Америка Қўшма Штатлари Исроилнинг қўшимча ҳарбий ёрдам бўйича сўровини кўриб чиқди ва ёрдам бериш бўйича қарор қабул қилди.

Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Жо Байден Исроилга қўшимча ҳарбий ёрдам бериш бўйича топшириқ берган.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен CNN телеканалига берган интервьюсида бу борадаги қарор тез орада қабул қилиниши ҳақида айтиб ўтганди.

Фото: Reuters

7-октябр куни эрталаб HАMAS кучлари Исроилга ҳужум бошлади. HАMAS аъзоларининг айтишича, Исроил шаҳарларига беш мингта ракета учирилган, бир неча ўнлаб қуролли кучлар Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарадош аҳоли пунктларига кириб борган.

Бу ҳаракатларга жавобан Исроил ҳам Ғазо секторига авиазарбалар бермоқда. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканини айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Жо Байден Исроилга қўшимча ҳарбий ёрдам бериш бўйича қарор қабул қилди