Фото: Andrei Pugnovschi/Bloomberg
Украина президенти Володимир Зеленский Россия ва Украина ўртасидаги зиддият давом этса, иккинчи муддатга номзодини қўйишини айтди. Бу ҳақда у Digi24телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Украина ОАВ.
«Агар уруш тугаса - йўқ. Уруш пайтида мен қочиб кета олмайман», - деган Зеленский.
«2024 йилда уруш давом этса ва сайловлар ўтказилса, мен ҳеч қачон ўз ватанимни тарк этмайман», - дея таъкидлади Украина раҳбари.
Шу билан бирга, у уруш қачон тугашини билмаслигини таъкидлади. Бироқ давлат раҳбари ҳозир унинг «охирги босқичи» эканини айтди. «Ўйлайманки, биз охирги қисмдамиз. Бизда жуда кўп қўрқувлар бор: пул, қурол. Аммо биз охирги, энг қийин қисмида турибмиз», — деди Зеленский.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар