date
views 1 099

Британия ташқи ишлар вазири қочишга мажбур бўлди

Британия ташқи ишлар вазири қочишга мажбур бўлди

Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Исроилнинг жанубидаги Офаким шаҳрига ташриф буюрганида, ҲАМАС гуруҳи таҳдиди сабаб қочишга мажбур бўлди.

X ижтимоий тармоғи (собиқ Твиттер) эълон қилинган кадрларда Клеверли сиреналар чалинаётганда бомбапаноҳга югураётганини кўриш мумкин.

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари чоршанба куни Исроилга келганди. У Исроилнинг юқори мартабали раҳбарлари ва ХAМAС ҳужумларидан жабрланганлар билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия, бошқа Европа давлатлари каби, Исроилни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Эслатиш жоизки, 7 октябрдан бошлаб Исроил ва Ғазо секторида вазият ўта кескинлашди. ҲАМАС гуруҳининг ҳужумига жавобан Исроил Ғазога мисли кўрилмаган даражада ҳужумлар уюштирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия ташқи ишлар вазири қочишга мажбур бўлди