15:20 / 13.10.2023
243

Исроил армияси тунда Ғазони бомбардимон қилди (видео)

Исроил армияси тунда Ғазони бомбардимон қилди (видео)

13 октябрга ўтар кечаси Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори бўйлаб 750 та нишонга зарба берди, дейилади Исроил мудофаа кучларининг ижтимоий тармоқларига жойланган хабарда.

Маълумотларга кўра, зарба берилган нишонлар орасида ерости туннеллари, қурол-яроғ омборлари, ҲАМАСнинг юқори мартабали аъзоларининг уйлари ва бошқа объектлар бор.

Ҳарбий самолётлар Ғазода ҲАМАС томонидан фойдаланилаётган 12 та кўп қаватли бинога бараварига зарба берди, дейилади Исроил армияси баёнотида.

The Times оf Israel нашрининг Исроим армияси матбуот котиби Даниэль Ҳагарига таяниб хабар беришича, Исроил мудофаа кучлари Ғазо фуқароларига шаҳарни тарк этишни буюрган.

“Биз Ғазо халқига эмас, террорчи гуруҳга қарши курашяпмиз. Биз тинч аҳоли жабр кўрмаслигини таъминлашни истаймиз, бироқ чегарамиз яқинида ҲАМАС-ИШИД билан яшай олмаймиз”, — деди Ҳагари журналистлар билан телефон суҳбатида.

Унинг қўшимча қилишича, тинч аҳоли эвакуация қилинганидан сўнг Исроил “эркинроқ” иш кўра олади, бу эса ҲАМАСга жиддийроқ зарар етказишига имкон беради.

Исроил армиясининг эвакуация ҳақидаги талабини дастлаб БМТ бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, исроиллик ҳарбийлар Ғазодаги БМТ вакилларини тинч аҳоли 24 соат ичида жанубга эвакуация қилиниши кераклиги ҳақида хабардор қилган.

БМТ ушбу буйруқни бекор қилишга чақириб, гап бир миллиондан ортиқ одамни кўчириш ҳақида кетаётганини таъкидлаган.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бундай трансферни ҳалокатли гуманитар оқибатларсиз амалга ошириш имконсиз, деб ҳисоблайди”, — деб қўшимча қилди Дюжаррик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг