23:53 / 13.10.2023
202

Исроил Ғазо аҳолисини 24 соат ичида минтақа жанубига кўчиб ўтишга чақирди

Исроил Ғазо аҳолисини 24 соат ичида минтақа жанубига кўчиб ўтишга чақирди

Фото: ТАСС

Исроил Мудофаа кучлари Ғазо сектори тинч аҳолисини ўз хавфсизлиги учун минтақа жанубига кўчиб ўтишга чақирди. ЦАХАЛ шаҳарда «фаол ҳаракат қилишини» ва тинч аҳолига зарар етказмаслик учун барча чораларни кўришга ваъда берди.

«ҲАМАС террорчилари Ғазо шаҳрида уйлар остидаги туннелларда ва бегуноҳ аҳоли яшайдиган бинолар ичида яширинган. Ғазо шаҳри тинч аҳолиси, ўз хавфсизлигингиз ва оилангиз хавфсизлиги учун жанубга кўчиб ўтинг ва сиздан тирик қалқон сифатида фойдаланаётган ҲАМАС террорчиларидан узоқлашинг», дейилади мурожаатда.

БМТ бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик сўзларига кўра, Исроил Мудофаа вазирлиги ва ЦАХАЛ 1,1 миллион ғазоликни 24 соат ичида жанубга кўчиб ўтиши талаби ҳақида ташкилотни хабардор қилган. Ушбу талаб БМТ ходимлари ва ташкилот муассасаларида, жумладан, мактаб ва шифохоналарда яшириниб юрган одамларга ҳам тегишли.

Дюжаррикнинг таъкидлашича, БМТ «бундай кўчишни ҳалокатли гуманитар оқибатларсиз имконсиз деб билади». «Биз бу бир неча кун давом этишини тушунамиз», деди ЦАХАЛ вакили Даниэл Хагарий бу сўзларга жавобан. Унинг қайд қилишича, ҳарбийлар эвакуация ҳақидаги чақирувни алоқа каналлари орқали араб тилида ҳам узатмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг