Ҳамза Юсуф: «Фаластинлик бўладими ёки исроиллик, бегуноҳ фуқароларнинг ўлдирилишини умуман оқлаб бўлмайди»
«Менинг оиламнинг ҲАМАС билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қайнонам нафақадаги ҳамшира, Найнвелсдан. Ғазода яшовчи қайноғам касалхонада шифокор бўлиб ишлайди. ҲАМАС билан ҳам, биз кўрган террорчилик ҳужуми билан ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аммо улар ва бошқа кўплаб ғазоликлар жамоавий жазоланишга дучор бўлишлари мумкин ва буни оқлаб бўлмайди. Фаластинлик бўладими ёки исроиллик, бегуноҳ фуқароларнинг ўлдирилишини умуман оқлаб бўлмайди», деган Ҳамза Юсуф.
Шотландия сиёсий етакчисининг қайнота ва қайнонаси ҳам Ғазода қамалиб қолган. Улар ушбу ҳудудга қариндошларини кўриш учун борган, аммо ҳарбий ҳаракатлар бошланиши ортидан қолиб кетишган. Юсуфнинг қайнонаси Элизабет Эл-Накла ўзи ва яқинлари учун жиддий хавотирда эканлигини билдириб, видеомурожаат йўллаган.
«Бизда электр ҳам, сув ҳам йўқ. Озгина бўлса-да озиқ-овқат бор, аммо у ҳам электр бўлмаганлиги боисидан тезда айниб қолиши мумкин. Уйда менинг 4 нафар набирам бор, улардан бир 2 ойлик чақалоқ, бири 4 ёшда ва икки нафар 9 ёшли эгизаклар, бугун уларнинг туғилган куни. Мен бутун дунёдан фаластинликларга ёрдам беришни сўрайман», деган Эл-Накла.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг