Россия ва Саудия Арабистони нефт нархини биргаликда назоратга олишди. Бу ҳақда Австралия Миллий университети профессори Амин Сайкал Strategist журналига маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Сиёсий спектрнинг қарама-қарши томонидаги иккита нефт қазиб олувчи давлат нефт нархининг калитларига эга: Россия ва Саудия Арабистони”, — деб ёзади олим.
Сайкалнинг таъкидлашича, Москва ва Ар-Риёд нефт бозорини барқарорлаштириш мақсадида аввалроқ ОПЕК+ картели доирасида ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга муваффақиятли эришган.
Олимнинг фикрича, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Хитой ва Россия билан муносабатларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Унинг мамлакати БРИКСга таклиф олди ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлишга интилмоқда, дея қўшимча қилди Сайкал.
У, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ва Муҳаммад бин Салмон ўртасидаги яхши муносабатларга эътибор қаратди. Экспертнинг фикрича, валиаҳд шаҳзода G20 саммитлари чоғида Россия президенти билан дўстона мулоқот қилган.
“Россия ва Саудия Арабистони манфаатлари бир-бирига яқинлашар экан, яқин келажакда нефт нархи тушиши даргумон. Ёқилғи истеъмолчиларини оғир кунлар кутмоқда”, — деб ҳисоблайди олим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди