Украина президенти Владимир Зеленский кутилмаганда Брюсселдаги НАТО мудофаа вазирларининг йиғилишида иштирок этди ва умидсизларча мурожаат қилди. Бу ҳақда РИА Новости "Politico" нашрига таяниб ёзмоқда.
Қайд этилишича, Зеленскийнинг вазирлар даражасидаги учрашувда чиқиши кутилмаган бўлди.
"Аммо Россия шарқдаги ҳужумларини қайта бошлагани ва бу қишда кенг жабҳада олдинга силжиши мумкинлиги сабабли Киев Ғарб қурол-яроғ ва ўқ-дориларни кўпроқ етказиб беришига умидсизларча эришмоқчи”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, мақолада айтилишича, Зеленский Исроилдаги воқеалар Украинани иккинчи ўринга ўтказмаслигини айтди. Бироқ муаллифлар бу умуман бундай эмаслигини таъкидлаб, НАТО давлатларини нафақат Яқин Шарқдаги воқеалар чалғитаётганини қўшимча қиладилар.
Вазирлар учрашуви бошланишидан бир неча соат олдин Финляндия ва Эстония ўртасидаги газ қувури ва телекоммуникация кабелининг шикастланиши ҳақида хабар пайдо бўлган.
"Foreign Policy" журнали аввалроқ Европада Украинага кўрсатилаётган ёрдам туфайли Исроил учун ўқ-дорилар етишмаслиги юзасидан хавотирлар ҳақида ёзган эди.
Шунингдек, NBC телеканалининг Америка маъмурияти расмийсига таяниб хабар беришича, Оқ уй Конгресс маъқуллаши учун Исроил ва Украинага ёрдамни бир қонун лойиҳаси доирасида кўриб чиқиш имкониятини ўрганмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди