date
views 397

Путин ва Си Цзинпин нималар ҳақида гаплашиб олиши маълум қилинди

Путин ва Си Цзинпин нималар ҳақида гаплашиб олиши маълум қилинди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «Россия-1» телеканалидаги чиқишида Пекинда бўлажак музокараларда Россия давлат раҳбари Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпин нималарни муҳокама қилишини айтиб ўтди.

Песковга кўра, томонлар халқаро мавзуларни муҳокама қилади. Катта эҳтимол билан улар орасида Яқин Шарқ ва Украина масаласи муҳим ўрин эгаллайди.

«Россия ва Хитой халқаро муносабатларда жуда муҳим рол ўйнайди ва бу рол ўсиб бормоқда», деди у.

Песковнинг сўзларига кўра, Москва ва Пекинда умумий интеграция жараёнлари ва кўп сонли умумий ташкилотлар мавжуд.

«Aссоциациялар ўз сафига дунё ялпи ички маҳсулотининг кўп қисмини ва дунё аҳолисининг кўп қисмини ташкил етувчи давлатларни киритади», деди Песков.

Путин 17-18 октябр кунлари Хитойга бориши кутилмоқда. У Пекинда «Бир камар, бир йўл» форумида қатнашади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Си Цзинпин нималар ҳақида гаплашиб олиши маълум қилинди