АҚШнинг Украинани қўллаб-қувватлашидан мақсад — Вашингтон можаро Европада катта урушга айланиб кетишига йўл қўймасликни хоҳлайди. Бу ҳақда президент Жо Байден CBS телеканалига берган интервьюсида айтди.
Байденнинг сўзларига кўра, агар Россия Украина босиб олса, АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқчилари билан чегарага келади.
“Европада биз (АҚШ) иштирок этмаган бирор йирик можарони биласизми? Яна шундай бўлишини истамаймиз. Биз (Европадаги) демократия барқарор эканига ишонч ҳосил қилишни истаймиз. Бунда эса Украина асосий рол ўйнайди”, — деди Америка президенти.
2022 йил февралидан бери АҚШ бошқа Ғарб давлатлари билан биргаликда Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатмоқда. Вашингтон Киевни қурол-яроғ ва ўқ-дорилар билан таъминлайди. 15 октябрь куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Қўшма Штатлар Украина ва Исроилга яна 2 миллиард доллардан ортиқ ёрдам ажратиш бўйича келишиб олишни режалаштираётганини айтди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди