date
views 454

Энтони Блинкен Саудия шаҳзодаси билан учрашувни туни билан кутишга мажбур бўлди

Фото: Washington Post

Саудия Арабистонига ташрифи чоғида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қироллик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашувни тун бўйи кутишига тўғри келди, деб ёзади Washington Post.

Ар-Риёдда Саудиянинг валиаҳд шаҳзодаси Энтони Блинкен билан кечқурун учрашув ўтказиши керак эди. Бироқ шаҳзода фақатгина эрталаб учрашувга келган”, — деб ёзади газета.

Саудия шаҳзодаси билан учрашув чоғида Блинкен АҚШнинг Фаластин—Исроил можароси бўйича қарашларини маълум қилди.

АҚШ давлат котибининг Яқин Шарқ бўйлаб сафари 12 октябрь куни Исроилга ташриф билан бошланди. Кейин у Иорданияга етиб келди ва у ердан Қатарга йўл олди. Шундан кейин Блинкен Баҳрайн ва Саудия Арабистонига ташриф буюрди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энтони Блинкен Саудия шаҳзодаси билан учрашувни туни билан кутишга мажбур бўлди