Исроил Мудофаа Кучлари (ЦАХАЛ) томонидан 2021 йил майидан 2023 йил августигача бўлган даврда Ғазога берган зарбалари ҳарбий жиноят ҳисобланади. Бундай хулосалар Исроилдаги воқеаларни ўрганиш бўйича БМТ комиссияси ҳисоботида келтирилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
«Исроилнинг [Ғазо секторига] зарбалари оқибатида етказилган зарар ва қурбонлар [ҲАМАС устидан] ҳарбий устунликка мутаносиб эмас эди, шунинг учун бу ҳаракатлар ҳарбий жиноят ҳисобланади», дейилади ҳисоботда.
Комиссия, шунингдек, озиқ-овқат ва дори-дармон кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини олиб киришни тақиқлашни «халқаро ҳуқуқнинг бузилиши» деб атади.
Комиссиянинг аниқлик киритишича, ҳужжат устидаги ишлар 2023 йил октябр ойида бошланган зиддиятдан олдин якунланган ва 2021 йил май – 2023 йил августгача бўлган даврни ўз ичига олади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг