Фото: Getty Images
Агар Исроил армияси Ғазо секторига берилаётган зарбаларни тўхтатса, ҲАМАС гаровга олинган фуқароларни дарҳол озод қилишга тайёр. Бу ҳақда ҲАМАС ташкилотининг исмини ошкор қилмаган юқори мартабали мулозими NBC News телеканалига айтган.
Агар Исроил бу шартни бажарса, гаровга олинганлар бир соат ичида озод этилиши мумкин, деди ҲАМАС вакили.
Шу билан бирга, ҲАМАС гаровда ушлаб турилган ҳарбийларни озод қилиниши учун Исроил қамоқхонларидаги барча фаластинликларнинг қўйиб юборилишини истамоқда.
ҲАМАС вакили сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил гаровдаги фуқароларнинг озод қилиш шартларидан хабардор, чунки ҲАМАС бу шартларни баъзи араб давлатлари етакчилари билан суҳбатда ошкор қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар