Россия ҳар доим суверен Фаластин давлати ташкил этилишини қўллаб-қувватлаб келган, деди Россия президенти Владимир Путин.
"Фаластин давлатини яратиш масаласига келсак, бу борада бизнинг принципиал позициямиз бор. Бунинг бугунги инқирозга умуман алоқаси йўқ. Гарчи, инқироз убу муаммони юзага чиқарса ҳам. Биз ҳамиша Фаластин давлатини яратиш тарафдори бўлганмиз. Фаластин давлати – мустақил, суверен, пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган”, — деди Путин Хитойга ташрифи якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Путиннинг таъкидлашига кўра, фақат мустақил Фаластин давлатининг яратилиши келажак ва тарихий истиқбол учун тўғри бўлади.
“Ҳозирги инқироз ушбу вазифани ҳал қилишга ҳисса қўшадими ёки йўқми, билмайман, лекин агар шундай бўлса, бу тўғри иш бўлар эди. Чунки бу узоқ муддатли тарихий истиқбол учун, келажакдаги дунё ва Фаластин халқи тақдирини ҳал қилиш билан боғлиқ фундаментал сиёсий масалаларни ҳал қилган бўларди. Бу муаммони Қўшма Штатлар ҳаракат қилаётганидек бир лаҳзалик иқтисодий садақалар билан ҳал қилиб бўлмайди - бу мутлақо мумкин эмас ва ҳозирги инқироз буни кўрсатмоқда”, - дея таъкидлади Путин.
Россия президентнинг сўзларига кўра, Россия бу ҳақда халқаро ҳамжамият сингари 1948 йилдан бери, яъни БМТнинг иккита мустақил суверен давлат яратиш қарори қабул қилинганидан бери таъкидлаб келмоқда.
Россия, шунингдек, Исроилнинг кеча Ғазо секторида жойлашган касалхонага берган зарбасини кескин қоралади.
"Москва содир бўлган воқеадан қаттиқ ҳайратда. Биз қурбонларнинг оила аъзолари, Фаластин халқи ва ҳукуматига самимий ҳамдардлигимизни билдирамиз. Биз яна бир бор можаро томонларини зудлик билан жанговар ҳаракатларни юмшатишга чақирамиз", — дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди
Исроил ва ҲАМАС Ғазо бўйича келишувга эришди
Грузиянинг собиқ бош вазири дўппосланди
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди