19:09 / 18.10.2023
342

Путин Фаластин-Исроил можаросининг кескинлашувига изоҳ берди

Путин Фаластин-Исроил можаросининг кескинлашувига изоҳ берди

Асосий ўйинчилар Фаластин-Исроил можаросининг чуқурлашишини исташмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, асосий ўйинчилар Фаластин-Исроил можароси чуқурлашишини истамайди, у минтақанинг беш етакчиси билан суҳбатдан кейин шундай таассурот олган.
"Менда асосий ўйинчилар Фаластин-Исроил можароси чуқурлашишини истамайди деган таассурот қолдирди. Бу ерда, менинг фикримча, асосий ўйинчилар: баъзилар таърифига кўра исташмайди, баъзилари нимадандир қўрқишади, лекин можарони ривожлантиришга, уни кенг кўламли урушга айлантиришга деярли тайёр эмас", — деди Путин.
Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин Ғазодаги шифохонага уюштирилган ҳужумни фожиа ва гуманитар фалокат деб атади ва бу можарога барҳам бериш зарурлигидан далолат бўлишини кутганини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг