Украина: Россия қақшатқич йўқотишларга учради

Украина: Россия қақшатқич йўқотишларга учради

Украина Бош штаби маълумотларига кўра, икки кунлик осойишталикдан сўнг Россия армияси Донецк вилоятидаги Авдеевка ҳудудида ҳужумларни қайта бошлаган.

«Авдеевка йўналишида душман ҳужум операцияларини қайта бошлади ва ҳудудни ўраб олишга уринишлардан воз кечмаяпти», деб ёзади Украина ҳарбийлари.

Украина Қуролли Кучлари маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида фронтнинг бутун узунлиги бўйлаб Россиянинг 120 та зирҳли техникаси, 55 та танки ва 29 та артиллерия тизими йўқ қилинган. (Ушбу маълумотни аниқ тасдиқлашнинг иложи йўқ)

Бундан ташқари, Украина Бош штаби россиялик хизматчиларнинг катта миқёсдаги йўқотишларини эълон қилди: кунига, унинг ҳисоботига кўра, россиялик қурбонлар 1380 кишини ташкил этди.

Россия Мудофаа вазирлиги Авдеевка ҳудудидаги вазият ҳақида ҳозирча хабар бермаган. Кремлга яқин нашрлар эса фақат Украинанинг йўқотишлари ҳақида бонг урмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар