09:45 / 21.10.2023
145

АҚШ ва ЕИ Исроилни Ғазо секторидаги операцияни кечиктиришга чақирди

АҚШ ва ЕИ Исроилни Ғазо секторидаги операцияни кечиктиришга чақирди
Фото: Menahem Kahana/Getty Images

АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари Исроилни Ғазо секторида қуруқликдаги ҳарбий операцияни кейинга қолдиришга чақирди. Bloomberg хабарига кўра, бу ҲАМАС ҳаракати билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокара ўтказиш учун қилинган.

ҲАМАС билан музокаралар «муваффақиятсиз бўлиши мумкин», аммо «камида бир неча нафар тинч аҳолини» озод қилиш имконияти бор», деган Bloomberg манбалари.

Ғарб иттифоқчилари босими остида Исроил Ғазо секторига кенг кўламли ҳужумни кейинга қолдиришга рози бўлгани айтилмоқда.

20 октябр куни ҲАМАС вакили Абу Убайда гаровга олинган икки нафар АҚШ фуқароси озод этилганини маълум қилди. У бу қарорини «гуманитар нуқтаи назар» билан изоҳлади. Reuters хабарига кўра, улар Қатар воситачилигида қўйиб юборилган.

Ҳамасчилар 200 нафардан ортиқ исроиллик ва бир неча ўнлаб хорижликларни гаровда ушлаб турибди. ҲАМАС вакиллари гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар ўтказишнинг асосий шартларидан бири Исроилнинг қуруқликдаги ҳарбий операцияни ўтказишдан бош тортиши эканини таъкидламоқда.

Бир кун аввал Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант тез орада Ғазо секторида қуруқликдаги ҳарбий операцияни бошлаш ҳақида буйруқ берилишини айтган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг