Россия Саноат ва савдо вазирлиги хизмат автомашиналари сифатида харид қилиниши тавсия этилган автомобиллар рўйхатини эълон қилди.
Амалдорлар учу устувор тартибда харид қилиш тавсия этилган автомобиллар:
- Lada брендининг Vesta, Vesta SW Cross, Granta, Niva Travel, Niva Legend моделлари;
- УАЗ брендининг "Патриот", Пикап, "Профи", "Хантер", СГР моделлари;
- Aurus брендининг Senat ва Komendant моделлари;
- "Москвич" брендининг 3, 3э, 6 моделлар;
- Evolute брендининг I-PRO, I-JOY, I-SKY моделлари;
- Haval брендининг Jolion, Dargo, F7/F7x, H9 моделлари.
Саноат ва Савдо вазирлиги айнан ушбу моделларни тавсия этишига сабаб — ушбу автомобилларнинг маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлганида. Маҳаллийлаштириш даражаси паст бўлган автомобилларни махсус рухсатнома билан сотиб олиш мумкин.
Вазирлик, шунингдек, бозорга янги моделлар кириб келиши билан рўйхатни кенгайтиришга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин ёзда амалдорларни маҳаллий автомобилларга ўтказишни буюрган эди. Саноат ва савдо вазирлигининг таъкидлашича, бундай қарор уларга бўлган талабни қўллаб-қувватлайди ва саноат ривожига хизмат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”