Трамп Украина ва Исроил можароси айбдори кимлигини айтди

Трамп Украина ва Исроил можароси айбдори кимлигини айтди

Қўшма Штатлар собиқ раҳбари Доналд Трампга кўра, жаҳондаги можаролар, жумладан Исроил ва Украина воқеалар амалдаги президент Жо Байденнинг «оқилона бўлмаган сиёсати» оқибатидир.

АҚШ президенти Жо Байден ўз мамлакатида ҳам «катта тартибсизликка» йўл қўйди, дейди Оқ уйнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп.

У Ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ҳозирги Америка раҳбари ташқи сиёсат жабҳасида кўплаб хатоларга йўл қўйганини таъкидлади.

«Президентнинг йиллар давомида айтган ҳамма гаплари ҳақиқатга мос келмайди. Унинг сиёсий инстинктлари даҳшатли – Афғонистондаги даҳшатли фалокат, Украина, бутунлай очиқ жанубий чегарамиз ёки Исроил уруши бўлсин, Трамп маъмурияти даврида ҳеч қачон содир бўлмайди», — деб ёзган Трамп.

Аввалроқ Трамп Украина можаросини бир суткада ҳал қилишини иддао қилиб чиққанди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар