date
views 206

Жанубий Африкада номаълум шахслар 500 дан ортиқ олтин кони ишчиларини гаровга олди

Фото: Google Images 

Жанубий Африкадаги олтин конида 550 га яқин кончи гаровда қолмоқда. Бу ҳақда Eyewitness News радиостанцияси маълум қилди.

Полициясининг маълум қилишича, воқеа Спрингс шаҳри яқинидаги East Modderfonteyn конида содир бўлган. Конга эгалик қилувчи Gold one компанияси маълумотларига кўра, тунги навбатчи ходимларнинг барчаси кондан қайтмаган.

Тахминларга кўра, кончилар Қурилиш ишчилари касаба уюшмаси фаоллари томонидан гаровга олинган. Уларнинг талаблари ҳозирча ошкор этилмаган. Касаба уюшмаси ҳодисага алоқадорлигини рад этди, бироқ содир бўлган воқеа тафсилотларини аниқлашга ваъда берди.

Ҳозирда полиция шахта атрофини ўраб олган. Жанубий Африка конларида олтин қазиб олиш кўпинча катта чуқурликда, баъзан 2 км дан ошиқроқ пастдаги шахталарда амалга оширилади. Гаровга олинганлар қай даражада чуқурликда жойлашгани ҳозирча маълум қилинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Африкада номаълум шахслар 500 дан ортиқ олтин кони ишчиларини гаровга олди