Украина президенти Владимир Зеленский бу йил Украина нафақат энергетика инфратузилмасини Россия ҳужумларидан ҳимоя қилишини, балки уларга жавоб қайтаришини ҳам таъкидлади.
Зеленский хавфсизлик органлари, ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иштирокида бўлиб ўтган конференция якунида тегишли фикрни билдирди.
“Ускуналар, ўқ-дорилар, янги шартномалар ва таъминот географияси келгани ҳақида хабарлар олдим. Фронтдаги маълумотларни эшитдим. Купянск, Авдеевкада оғир жанглар кечмоқда, аммо бизнинг аскарлар ўз позицияларини ушлаб турмоқда”, — деди у.
Зеленский Россия ҳозир қўл етиши мумкин барча нарсани йўқ қилишга уринаётганини айтди. Хусусан, ҳозирда украиналик қутқарувчилар ва бошқа хизматчилар Херсондаги Берислав ва Харьковдаги Борова ўққа тутилиши оқибатларини бартараф этмоқда.
“Биз энергетика инфратузилмасига террористик ҳужумларга тайёрланяпмиз. Бу йил нафақат ўзимизни ҳимоя қиламиз, балки жавоб қайтарамиз. Душман буни яхши билади. Биринчидан, улар флотни Қримдан олиб чиқиб кетди, энди эса самолётларини чегарадан узоқроққа кўчирмоқда”, — дея қўшимча қилди Зеленский.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунё империализм даври остонасидами?
Қатар Ғазо сулҳ битимининг якуний лойиҳасини ҲАМАС ва Исроилга топширди
Эрон ядровий дастурини ривожлантириш учун Россияга махфий миссиялар юборган(ми?)
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)