09:52 / 26.10.2023
332

74 ёшли модельер Вера Вонг гўзаллик ва ёшлик сири билан бўлишди

74 ёшли модельер Вера Вонг гўзаллик ва ёшлик сири билан бўлишди

74 ёшли модельер Вера Вонг овқатланиш масаласида ўзига ҳеч қандай чегара қўймаслигини ёшлик ва гўзаллик сирларидан бири деб билади.

Вонгнинг айтишича, 2 ҳафта мобайнида ҳар куни McDonald’s егуликларига буюртма бериши, кейин эса маълум муддат танаффус қилиши мумкин. Ижодкор, шунингдек, Dunkin’ Donuts ширинликларини ҳам жуда яхши кўради. Унинг севимли ширинлиги — майда безаклар сепилган пуштиранг, шунингдек, ванилли крем билан тўлдирилган пончикдир.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Модельернинг айтишича, тинимсиз равишда меҳнат қилиш ҳам ёш кўринишга ёрдам беради. “Мен умр бўйи ишладим, шунинг учун ҳам булар ҳақиқатдан бир-бирига боғлиқ эканлигини биламан. Ўйлашимча, иш жараёни доим тетик бўлишимиз ва ёшликни сақлашга ёрдам беради. Меҳнат — саломатлик учун энг яхши дори воситасидир”, — дейди у.

Фото: Future Image 

Вонг 2020 йилда ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ҳамиша ёш кўринишига “иш, уйқу, севимли коктейллари ва терини қуёшдан ҳимоялаш” ёрдам беришини айтиб ўтганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё