date
views 332

Путин ядровий кучлар машқини ўтказди

Путин ядровий кучлар машқини ўтказди

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин ядровий тийиб турувчи кучлар машқини ўтказди. Бу ҳақда Кремл сайти хабар берди.

Машғулотлар доирасида Плесецкдаги космодромдан Камчаткадаги полигонга «Ярс» қитъалараро ракетаси, Баренц денгизидаги «Тула» атом сувости кемасидан «Синева» ракетаси учирилди.

Бундан ташқари, машғулотлар доирасида узоқ масофага учувчи Ту-95МС самолётлари ҳаво ракеталарини ҳам учирди.

Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Путинга берган ҳисоботидан маълум бўлишича, машғулотлар давомида «душманнинг ядровий зарбасига жавобан оммавий ядро зарбаси» ҳам синаб кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябр куни Россия Федерация Кенгаши ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги шартномадан воз кечиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Россия ҳукумати ўз ҳаракатларини бошқа кўплаб давлатлар, хусусан, АҚШ ушбу шартномани ратификация қилмагани билан изоҳлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ядровий кучлар машқини ўтказди