АҚШ президенти Жо Байденни Эронга ҳужум қилишга ундашмоқда, хусусан, сенатор Линдси Грэм ва унинг собиқ ҳамкасби Жозеф Либерман. Бундай фикрни Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Бу инсонлар йиллар давомида мазкур истакни бир неча бор билдиришган. Улар энди ўзлари манипуляция қила оладиган, ҳаракатга ундай оладиган маъмуриятга эга деб ўйлашади. Аслида уларга ҳеч қандай туртки керак эмас, Байден кабинетида Эронга ҳужум қилишдан манфаатдор кўп одамлар бор”, — деди Макгрегор.
Таҳлилчининг фикрига кўра, Эрон билан уруш ғоясига берилиб кетиш Америка сиёсий элитасининг айрим вакиллари ўртасида Яқин Шарқдаги можаронинг бошқа жиҳатларини яширмоқда. Хусусан, Макгрегор бундай режалар амалга ошса, АҚШ можарога алоқадор бошқа давлатлар билан ҳам шуғулланишига тўғри келишини таъкидлади. Улар орасида Сурия, Туркия ва Россия ҳам бўлади, деди у.
“Россия Эроннинг йўқ қилинишини кузатиб ўтирмайди. У биз билан уруш қилишдан манфаатдор эмас ва у, албатта, Исроил билан уруш қилишни хоҳламайди. Россия Исроил манфаатларига жуда эътиборли эди, лекин эсда тутингки, исроилликлар Украинага ёрдам беришди, улар жуда кўп разведка маълумотларини тақдим этишди, Украинага кўплаб Моссад зобитларини юборишди. Шундай қилиб, бу вақтда Москва шундай дейиши мумкин: эшитинг, бизда бошқа танлов йўқ, биз Эронни қўллаб-қувватлашимиз керак, унинг йўқ қилинишига йўл қўя олмаймиз”, — дейди таҳлилчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)