Исроил Ғазо секторидаги қуруқликдаги операциялар кўламини кенгайтираётганини маълум қилди.
Фаластин-Исроил можаросининг сўнгги воқеалари ҳақида қисқача:
- ҲАМАС вакили Исроилнинг 5 кун ҳужумларни тўхтатиб туриши эвазига асирга олинган хорижликлар озод қилинишини билдирди;
- Ғазо секторида алоқа ва интернет ишламай қолди;
- Ғазо сектори можаро бошланган пайтдан бери «энг кучли ўққа тутилиши»ни бошидан кечирмоқда;
- Исроил Ғазо секторини танкларда ҳам ўққа тутишни бошлади;
- Ғазо сектори ташқи дунёдан бутунлай узилган, деди Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти вакили;
- Ғазо секторида қуруқликдаги операцияни кенгайтириш қарори гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланганидан кейин қабул қилингани айтилди;
- Қўшма Штатлар Исроилни Ғазодаги тўлиқ миқёсдаги қуруқликдаги операциядан воз кечишга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда, бунинг ўрнига кўпроқ «мақсадли» ҳаво ҳужумларига эътибор беришини сўраяпти;
- ҲАМАС ҳаракати БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Яқин Шарқ бўйича резолюция қабул қилинганини олқишлади, бироқ Исроил бу резолюцияни рад этиб, ҲАМАСни йўқ қилмоқчилиги билдирди;
- Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидаги аҳоли пунктларига қатор ҳужумлар уюштирди. Дастлабки маълумотларга кўра, 100 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.
- Исроил армияси бир кечада Ғазо сектори шимолидаги 150 та ер ости нишонига, жумладан туннеллар ва бошқа ер ости инфратузилмаларига зарба берганини айтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар