11:46 / 29.10.2023
205

ҲАМАС тунелларида 3-4 ойлик жанглар учун ёқилғи ва сув захираси бор

Фото: Getty Images

Фаластиндаги ҲАМАС ҳаракати 3-4 ойлик жанглар учун ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармонлар захирасига эга. Бу ҳақда араб ва ғарб расмийларига таяниб, The New York Times хабар берди.

ҲАМАСда автомобиллар ва ракеталар учун юз минглаб галлон ёқилғи (тахминан 380 минг литр), ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва уларни кўпроқ ишлаб чиқариш учун материаллар, озиқ-овқат, сув ва дори-дармон захиралари бор”, — деди исмини ошкор этмаган расмийлар.

Таъкидланишича, ҲАМАС ўнлаб километр ерости туннелларини қуришга йиллар сарфлаган ва у ерда узоқ давом этган жанг учун зарур бўлган деярли ҳамма нарсани тўплаган. Аввалроқ Исроил мазкур туннелларни сув билан тўлдирмоқчилиги, у ерда асирлар сақланаётгани хабар қилинганди.

Ливаннинг исмини ошкор этмаган юқори мартабали амалдорига кўра, “ҲАМАСнинг 3-4 ой давомида жанговар ҳаракатларни давом эттириш учун етарли захираси бор”.

Шунингдек, ҲАМАС ерости бункерларида ўз қуролларини ишлаб чиқаришни ва уларни илғор Исроил кузатув тизимларидан ҳимоя қилишни ҳам ўргангани таъкидланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё