
Мактубда халқларимиз ўртасидаги умумий тил, муштарак урф-одатлар, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик тамойилларига асосланган кенг қамровли стратегик шериклик алоқалари сўнгги йилларда сифат жиҳатидан юксак босқичга кўтарилгани таъкидланган. Шунингдек, бу икки давлат муносабатларида янги тарихий даврни бошлаб бергани мамнуният билан таъкидланди.
“Насиб этса, Сиз билан биргаликда халқларимизнинг умумий равнақини таъминлаш йўлида келишиб олган барча йирик лойиҳа ва аниқ дастурларни тўлиқ амалга оширамиз ҳамда кўзлаган улкан марраларимизга албатта эришамиз”, — дейилади жумладан қутловда.
Шавкат Мирзиёев, шунингдек Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик, бардавом тараққиёт ва юксалишлар ёр бўлишини тилаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!