
Чехия мудофаа вазири Яна Чернохова Бош ассамблея томонидан Яқин Шарқдаги вазият бўйича қабул қилинган резолюция туфайли мамлакатни БМТдан чиқишга чақирди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Уч ҳафта олдин ҲАМАС 1400 дан ортиқ исроилликни ўлдирди, 11 сентябрда "Ал-Қоида" томонидан АҚШдаги терактда ҳалок бўлган аҳолидан кўпроқ қурбон. Фақат 14 давлат, жумладан бизники ҳам ҲАМАС томонидан содир этилган ушбу мисли кўрилмаган ҳужумга аниқ қаршилик кўрсатди. Мен БМТ учун уяламан”, — деди Чернохова.
Унинг сўзларига кўра, Чехияга “террорчиларни” қўллаб-қувватловчи ва ўзини ҳимоя қилишнинг асосий ҳуқуқини ҳурмат қилмайдиган ташкилотда ўрин йўқ.
27 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси араб давлатларининг Фаластин-Исроил можароси ҳудудида зудлик билан сулҳ тузишга чақирувчи резолюциясини қабул қилди.
120 давлат, жумладан, Ўзбекистон уни ёқлаб овоз берди, 45 давлат бетараф, 14 давлат қарши чиқди: Исроил, АҚШ, Австрия, Хорватия, Чехия, Гватемала, Венгрия, Marshалл ороллари, Микронезия, Папуа-Янги Гвинея, Парагвай, Тонга ва Фижи.
Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан бундан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “энди қонунийлик ёки аҳамияти йўқлигини” айтди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.