Эрон президенти Иброҳим Раиси Исроилнинг ҳаракатлари «қизил чизиқ»ни босиб ўтгани ҳақида айтди.
«Вашингтон биздан ҳеч нарса қилмасликни сўрайди, лекин улар Исроилни кенг қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. AҚШ «Қаршилик кўрсатиш ўқи»га бир қанча сигналлар юборди, аммо жанг майдонида аниқ жавоб олди», — деб ёзди у Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоғида.
«Қаршилик кўрсатиш ўқи»га Яқин Шарқдаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган кучлар, жумладан, ҲАМАС ҳам киради.
AҚШ расмийлари Эронни кенгроқ минтақавий можаронинг олдини олиш мақсадида урушга аралашмаслик ҳақида огоҳлантирмоқда.
Ғазода вазият кескинлашгач, Эрон Исроил муносабатлари ўта таранглашди.
Ҳатто, Исроил Иқтисодиёт ва саноат вазири Нир Баркат Daily Mail газетасига берган интервюсида Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи шимолда иккинчи фронт очишга ҳаракат қилса, мамлакат кучлари Эронга зарба беришини айтиб таҳдид қилганди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг