11:22 / 30.10.2023
118

Байден Ғазо аҳолисига ёрдамни сезиларли даражада оширишга чақирди

Байден Ғазо аҳолисига ёрдамни сезиларли даражада оширишга чақирди
Фото: Hatem Ali/AP Photo/picture alliance

АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан телефон орқали суҳбатда «Ғазо секторидаги тинч аҳолига инсонпарварлик ёрдами оқимини зудлик билан ва сезиларли даражада ошириш» зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда 29 октябр, якшанба куни Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида Байден яна бир бор Исроилнинг ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини таъкидлаб, буни халқаро ҳуқуқ нормаларига мос равишда амалга ошириш ва тинч аҳоли хавфсизлигини биринчи ўринга қўйиш зарурлигини таъкидлади, дейилади ҳужжатда. Яна бир муҳокама мавзуси Ғазо секторида ҲАМАС ташкилоти томонидан гаровга олинганларни, жумладан, АҚШ фуқароларини топиш ва озод қилиш ҳаракатлари бўлди.

Ғазо секторида гаровга олинганлар сони

29 октябр оқшом ҳолати бўйича, 7 октябр куни ҲАМАС ташкилоти Исроилга ҳужуми чоғида гаровга олинганларнинг тасдиқланган сони 239 кишини ташкил этади.

28 октябр куни Исроил томони гаровга олинганлар орасида 138 киши хорижий фуқароликка эга бўлганини маълум қилди. Бошқа нарсалар қаторида, гап Таиланд фуқаролигига эга 54 киши, Аргентина фуқаролигига эга бўлган 15 киши, АҚШ фуқаролигига эга бўлган 12 киши, Германия фуқаролигига эга 12 киши, шунингдек, Франция ва Россия паспортига эга 6 киши ҳақида бормоқда.

ХЖС прокурори Хон: Ҳуманитар ёрдамга тўсқинлик қилиш уруш жинояти бўлиши мумкин

Аввалроқ, 29 октябр куни Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хон Мисрнинг Ғазо сектори билан чегарасидаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктига ташриф буюрганидан сўнг, инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилиш уруш жинояти бўлиши мумкинлигини айтди.

«Женева конвенцияларида кўзда тутилган ёрдам етказилишига тўсқинлик қилиш Халқаро жиноий суд юрисдикцияси доирасидаги жиноятни ташкил қилиши мумкин», — дея Хоннинг сўзларини келтиради AFP. ХЖС прокурорининг сўзларига кўра, Исроилга мурожаат қилиб, у Ғазо секторидаги тинч аҳолини асосий озиқ-овқат ва дори-дармонлар билан таъминлаш учун тезкор ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидламоқчи.

«Мен ёрдам юк машиналарининг ҳеч ким хоҳламаган жойда, Мисрда, Рафаҳда қолиб кетганини кўрдим», деди Хон.

Аввалроқ ОАВ америкалик миллиардер Илон Маск Исроил Бош хавфсизлик хизмати (ШАБАК) раҳбари Ронен Бар билан боғланиб, Америка ва Исроил хавфсизлик хизматлари томонидан текширилганидан сўнг, Ғазо секторида ишлайдиган тасдиқланган ҳуманитар ташкилотлар учун Starlink терминаллари орқали алоқа имкониятларини тақдим этишга тайёрлигини айтгани ҳақида хабар берган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё