08:27 / 31.10.2023
304

Путин: Доғистондаги воқеалар Украина ижтимоий тармоқлари орқали қўзғатилди

Путин: Доғистондаги воқеалар Украина ижтимоий тармоқлари орқали қўзғатилди

Фото: ТАСС

Россия президенти Владимир Путин ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, унда Доғистондаги тартибсизликлар ва Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинди.

Путиннинг айтишича, бир кун олдин содир бўлган тартибсизликлар Украинадаги ижтимоий тармоқлар орқали Ғарб разведкаси томонидан қўзғатилган.

«Киевдаги барча юқори мартабали кураторлар ўз қўл остидагилар нима билан шуғулланаётганини билишига ишончим комил эмас. Улар Россияда тартибсизликларни келтириб чиқармоқда», деди у.

Путин, шунингдек, Россия махсус хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат конституциясини ҳимоя қилиш учун қатъий ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлади.

Россия президенти вилоят раҳбарлари ва куч тузилмаларига миллатлараро ва динлараро тотувликни муҳофаза қилиш борасида ўз вақтида чора кўриш бўйича кўрсатмалар берди.

29 октябр оқшомида Исроилнинг Тел-Авив шаҳридан Россиянинг Доғистон Республикаси маркази Маҳачқалъа шаҳрига самолёт учиб келганидан сўнг, аэропортда юзлаб одамлар йиғилди. Оломон учиш-қўниш йўлагига бостириб кирди. Йиғилганлар аэропортдан чиқаётган одамларни тўхтатиб, уларнинг паспортини текшира бошлади. Аэропорт фаолияти бир неча соатга тўхтатиб қўйилди.

Кейинчалик, Россия Ички ишлар вазирлигининг Шимолий Кавказ федерал округи бўйича бошқармаси Маҳачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар чоғида 60 киши қўлга олингани ҳақида хабар берди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё