Макрон “Путиннинг ҳовлисига” янги дўстлар ва уран қидириб келмоқда
Франция президенти Эммануэль Макроннинг шу ҳафта Қозоғистон ва Ўзбекистонга кутилаётган ташрифидан мақсад Франциянинг энергия хавфсизлигини яхшилашдан иборат, дебхабар бердиBloomberg манбаларга таяниб.
Макрон 1 ноябрь куни расмий ташриф билан Қозоғистонга, эртаси куни эса Ўзбекистонга келади.
“Президент Эммануэль Макрон шу ҳафта энергияга бой Марказий Осиёга сафар қилиб, мамлакат (Франция) ядровий реакторларини қувватлайдиган уран етказиб берувчи икки давлат — Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Сафардан мақсад Франциянинг энергия хавфсизлигини яхшилаш” — дейилади агентлик хабарида.
Bloomberg Макрон“янги дўстлар ва уран қидираётганини”алоҳида таъкидлади.
Шу билан бирга, нашр манбасининг сўзларига кўра, Макроннинг сафаридаяна бир мақсад бор— собиқ СССР республикаларининг Россия Федерациясига қарамлигига таъсир ўтказишга уриниш.
Нефть, газ ва фойдали қазилмаларнинг катта заҳиралари сабабМарказий Осиё Россиянинг минтақага таъсири учун кураш марказида туради, дейди Bloomberg.
Хитой раиси Си Цзиньпин “Бир макон, бир йўл” инфратузилмаси лойиҳаси орқали минтақада ўз имкониятларини кенгайтирмоқда, АҚШ ўзинингсиёсий иштирокини кучайтиришгаинтилмоқда, Европа Иттифоқи эса минтақани Кавказ орқали Европага ўтадиган савдо ва энергия коридорига боғлашга уринмоқда.
Франция аллақачон минтақага катта сармоя киритишни бошлаган. Масалан, Қозоғистонда170 дан ортиқфранцуз компанияси ва қўшма корхонаси фаолият юритмоқда. Улар орасида Қозоғистон иқтисодиётига етакчи сармоядор бўлган Total Energies, Air Liquide, Airbus, Alstom, Orano ва Danone каби компаниялар бор. Ўтган йили Қозоғистон ва Франция2030 йилгачасавдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик бўйича йўл харитасини тасдиқлаганди.
Bloomberg ўз манбасига таяниб хабар беришича, Макроннинг мамлакатга ташрифи чоғидаOrano компаниясининг Қозоғистондаги иштирокини кенгайтиришмасалалари муҳокама қилинади.
МакроннингРоссия “ҳовлисидан” иттифоқчи излашигаМарказий Осиё давлатларининг Украинадаги урушга нисбатан иккиланиши ҳам ёрдам бермоқда, дейилади Bloomberg мақоласида. Улар ғарбнинг Россияга қўйган санкцияларига, ҳеч бўлмаганда қоғозда содиқлик қилаётган бир пайтда, Макроннинг 1—2 ноябрдаги сафарлариҚозоғистон ва Ўзбекистон билан савдо алоқалари яхшиланаётганидандарак бўлиши мумкин, деб таъкидлаган нашр манбалари.
Қозоғистон ва Ўзбекистон уран қазиб олишда етакчи
Маълумот учун уран ер остидан қазиб олинадиган маъдан бўлиб, ундан атом электр станциялари (АЭС), денгиз ва сувости кемаларини бошқарадиган ядро реакторлари учун ёқилғи сифатида кенг фойдаланилади. Шу билан бирга, у ядровий қуроллар, радиациядан ҳимоя тизимларида ҳам ишлатилади.
Қозоғистон уран қазиб олиш бўйича дунёдабиринчи ўринда,Ўзбекистон эсабешинчи ўриндатуради.
Инфографика: “world nuclear.org”
Уран захиралари ҳажми бўйича эса Қозоғистон иккинчи, Ўзбекистон 10-ўринни банд қилиб келмоқда.