Россия президенти Владимир Путиннинг Фаластин-Исроил можароси бўйича позицияси минтақада муваффақиятсизликка учраган АҚШ устидан унинг обрўйини кўтарди. Бу ҳақда америкалик профессор Жон Миршаймер “Judging Freedom” YouTube-каналига берган интервьюсида маълум қилди.
“Байден маъмурияти балчиққа ботган бир пайтда Путин ҳозир бу масала юзасидан (Фаластин-Исроил можароси) наф келтирадиган позицияни эгаллаган”, - деди Миршаймер.
Экспертнинг таъкидлашича, “икки халқ учун иккита давлатни” тузишга қаратилган Россия позицияси ва Путиннинг фаластинликлар ва исроиллик яҳудийлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш юзасидан билдирган фикрларига дунёда кўплаб кишилар қўшилмоқда.
7 октябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилга оммавий ракета ҳужуми уюштирди ва чегараолди ҳудудларга бостириб кирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторини ракета ва самолётлар ёрдамида бомбардимон қилди. Шунингдек, Исроил Ғазо сектори тўлиқ қамал қилинганини эълон қилди: сув, озиқ-овқат, электр энергияси, дори-дармон ва ёқилғи етказиб бериш тўхтатилди.
Россия президенти Владимир Путин Исроил-Фаластин муаммосини фақат бир йўл билан — БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1947 йилдаги қарорига асосан мустақил Фаластин давлатини яратиш орқали ҳал этилиши мумкинлигини айтган. Бугунги кунда фақат Исроил давлати яратилган, Фаластин ҳудудлари эса тўлиқ озод қилинмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди